ФИФА кунлари сабабли Суперлигадаги танаффусдан фойдаланган «Динамо» Тошкентда «Сурхон»га қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушди.
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлим бошида эса Амаду Думбуя яккама-якка вазиятдан унумли фойдаланиб, «Динамо»ни олдинга олиб чиқди — 1:0.
75-дақиқада захирадан майдонга тушган Тигран Аванесян иккинчи бор огоҳлантирилиб, четлатилди. Шунга қарамай, «Сурхон» 76-дақиқада Фарҳодбек Солиҳжоновнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди.
Бироқ майдонда бир киши кам бўлиб турган «Динамо» якунда ғалаба голини урди. 89-дақиқада U-21 жамоаси ҳужумчиси Раҳматулло Иззатуллаев рақиб дарвозасини ишғол қилиб, самарқандликларга 2:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.
Ўртоқлик баҳси. Тошкент
Динамо — Сурхон 2:1
Голлар: Думбуя 50, Иззатуллаев 89 — Солиҳжонов 76.
Динамо: Каримов, Мустафоев, Жумабоев, Абдуллаев, Радаев, Худойбердиев, Ҳайдерович, Тўхтасинов, Думбуя, Ҳайдаров, Ҳожимирзаев.
Захирадан майдонга тушганлар: Станоевич, Зокиров, Абдусаломов, Облоқулов, Аванесян, Йўлдошев, Сейтвелиев, Иззатуллаев, Қўлдошев.
Четлатиш: Аванесян 75.