«Барселона» клуби ва Испания миллий жамоаси вингери Ламин Ямал нима учун Лионел Мессини тарихдаги энг буюк футболчи деб ҳисоблашини айтди.
— Лионел Месси, Пеле ёки Диего Марадона?
— Мен кўрганларимга асосланиб, Мессини тарихдаги энг буюк футболчи деб айтган бўлардим. Чунки у шу пайтгача жуда кўп нарсага эришди ва ҳали ҳам шундай давом этмоқда, — дея Ямалнинг сўзларини келтиради Marca.
