«Барселона» футболчиси Ламин Ямал жамоанинг ушбу мавсум Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
Каталония клуби мазкур турнирда сўнгги бор 2015 йилда ғолиб чиққан. Ушбу мавсумда эса Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоа мусобақанинг асосий фаворитларидан бири сифатида кўрилмоқда.
«Кўп нарса тақдирга боғлиқ. Чемпионлар лигасида бир омадсиз оқшом ҳам барча меҳнатингизга нуқта қўйиши мумкин. Бунинг учун маҳорат ва тажрибага эга бўлиш, шунингдек, бироз омад ҳам керак. Ҳар мавсум тажрибамиз ошиб бормоқда ва бу сафар омад биз томонда бўлишига умид қиламан», — деди Ямал.
«Биз турнирларда шунчаки иштирок этиш учун қатнашмаймиз — биз ғалаба қозонишни истаймиз. Чемпионлар лигаси кубогини Барселонага қайтаришни хоҳлаймиз», — дея унинг сўзларини Barca Universal келтиради.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ушбу мавсум Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида «Фейеноорд»ни 5:1 ҳисобида мағлуб этган.
Маълумот учун, «Барселона» Чемпионлар лигасида сўнгги бор 2015 йилда ғолиб чиққан.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади