Ламин Ямал «Интер» 2025 йилги Чемпионлар лигаси яримфиналида «Барселона»ни мағлуб этганидек ҳолатни бошқа такрорлай олмаслигига ишонади.
Биринчи баҳсда жамоалар 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаган, жавоб беллашувида эса миланликлар қўшимча бўлимларда урилган гол эвазига 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган.
— «Барселона»нинг сўнгги икки ЕЧЛ мавсумини қандай таҳлил қилган бўлардингиз? Чемпионлар лигаси финалига чиқиш учун нима етишмади?
— Бу ерда ҳаммаси оддий. Агар «Интер»га қарши ўша иккинчи ўйинда вазиятларни ўз фойдамизга ҳал қилганимизда, ҳеч қачон ҳисобни тенглаштирган голни 90+3-дақиқада ўтказиб юбормасдик. Биз ёш жамоа эдик, қарорлар бир зумда қабул қилинади, 20 ёшда буни 30 ёшдагидек бажара олмайсиз. Айнан шу майда деталлар — омад ва тажрибанинг уйғунлиги — биз аста-секин такомиллаштириб бораётган жиҳатлардир. Умид қиламанки, бу мавсум бизники бўлади.
— «ПСЖ» Дембеле билан Чемпионлар лигасида дубл қайд этгани ва биринчи ғалабаси «Олтин тўп» мукофоти топширилишига таъсир қилгани сизга алоҳида мотивация берадими?
— Ҳа, албатта. Энди навбат бизники — бу совринни кўтаришни хоҳлаймиз. Бу барчамизни руҳлантиради: биз Мадридда бўлишни ва Чемпионлар лигаси финалида ўйнашни истаймиз, — дея «Барселона» вингерининг сўзларини келтиради L'Equipe.
Ямал: «Бу мавсумда ЕЧЛ бизники бўлади»
Футбол
23 сентябр, 14:58
72
«Барселона» вингери финалга чиқиш учун жамоасига аввалги икки мавсумда нималар етишмаганини айтди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади