«Барселона» яримҳимоячиси Родри Эрнандес жамоанинг олдинда турган муҳим учрашувлари ҳақида фикр билдирди.
Каталонияликлар халқаро танаффусдан сўнг 20 октябр куни Чемпионлар Лигаси доирасида сафарда «ПСЖ»га қарши майдонга тушади. Орадан беш кун ўтиб эса Ла Лигада «Реал»ни қабул қилади.
«Мен учун бу янгилик бўлади. Ҳали «Барселона» сафида бундай муҳим учрашувларда қатнашмаганман. Ўйлашимча, ҳар икки беллашув ҳам ўзига хос ва муҳим.
Агар биттасини танлаш керак бўлса, Париждаги қарама-қаршиликни айтган бўлардим. Чунки «ПСЖ» — айни пайтда дунёнинг энг кучли жамоаси», — деди Родри.
Маълумот ўрнида, 30 ёшли футболчи август ойида «Манчестер Сити»дан «Барселона»га жами 76,5 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. Каталонияликлар испаниялик яримҳимоячи билан 2030 йил ёзига қадар амал қиладиган шартнома имзолаган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади