Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Хорхе Валдано жамоанинг миллий жамоалар ўйинлари сабаб юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиши кераклигини айтди. Мутахассис «қироллик клуби»да ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар борлигини таъкидлади.
«20 кунлик танаффус бўлади. Бу вақт ичида ҳакамлар устидан шикоят қилишда давом этиш ёки жамоадаги айрим муаммоларни ҳал қилишга ҳаракат қилиш мумкин. Сафарда «Реал» икки марта мағлуб бўлди, яна икки баҳсда эса рақибларини фақат охирги дақиқаларда таслим эта олди. Жамоа босим остида қолганида муаммоларга дуч келмоқда», — дея Валданонинг сўзларини Defensa Central келтирди.
«Реал» ушбу мавсумда Жозе Моуринио бошқарувида Ла Лигада 7-турдан сўнг 15 очко жамғарган. Мадридликлар турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.
Валданонинг фикрича, танаффус давомида мураббийлар штаби натижаларга таъсир қилаётган муаммоларни таҳлил қилиб, жамоанинг кейинги баҳсларга тайёргарлигини яхшилаши мумкин.