«Бавария» яримҳимоячиси Леннарт Карл «Реал» қизиқишлари доирасига тушди. Бу ҳақда журналист Кристиан Фалк хабар берди.
Маълум қилинишича, «қироллик клуби» 18 ёшли футболчи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Мадридликлар Карлнинг «немис машинаси» билан шартномасини узайтириш ёки узайтирмаслигини билишни хоҳламоқда.
Қайд этилишича, футболчининг ўзи ҳам бунгача айнан «қаймоқранглилар»ни орзусидаги жамоа деб атаган. Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Маълумот ўрнида, Transfermarkt портали Леннартнинг трансфер нархини 60 миллион еврога баҳоламоқда. Германиялик яримҳимоячи ўтган мавсум барча мусобақалар доирасида 9 та гол уриб, 9 та голли узатма амалга оширган.
Аввалроқ «Реал» ва «Барселона» Ҳоланд трансферини ўрганаётгани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади