Бугун
27
Ўзбек

Винисиус ҳақидаги ҳужжатли филм «Эмми» мукофотига номзод бўлди

Футбол
24 сентябр, 02:15
    10
Халқаро «Эмми» мукофоти АҚШдан ташқарида яратилган энг яхши телевизион дастур ва сериалларга топширилади.
Винисиус ҳақидаги ҳужжатли филм «Эмми» мукофотига номзод бўлди
Фото: Getty Images

«Реал» вингери Винисиус Жуниор ҳақида суратга олинган Baila, Vini («Рақсга туш, Вини») ҳужжатли филми Халқаро «Эмми» мукофотига номзодлар қаторидан жой олди.

Netflix томонидан 2025 йилда тақдим этилган филм Бразилия миллий жамоаси ва «Реал» юлдузининг ҳаёти ҳамда футболдаги фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. Унда Винисиуснинг муваффақият сари босиб ўтган йўли, фаолиятидаги муҳим воқеалар ҳамда спортдаги ирқчиликка қарши кураши ёритилган. Картина «Спорт ҳужжатли филми» номинациясида мукофот учун курашади.

Маълумот ўрнида, Халқаро «Эмми» мукофоти АҚШдан ташқарида яратилган энг яхши телевизион дастур ва сериалларга топширилади. Бу йилги тақдирлаш маросими 23 ноябр куни АҚШнинг Ню-Йорк шаҳрида бўлиб ўтади.

Ғолиблар Халқаро телевизион санъат ва фанлар академияси томонидан аниқланади. Аввалроқ «Реал» Винисиус билан шартномани узайтиргани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар