Бугун
27
Ўзбек

Моуринио «Реал» футболчилари учун алоҳида режа тузди

Футбол
24 сентябр, 08:30
Мадрид клуби устози ФИФА кунлари сабаб юзага келган танаффусдан фойдаланиб, футболчиларга турли юкламалар белгилади.
Моуринио «Реал» футболчилари учун алоҳида режа тузди
Foto: Getty Images

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио миллий жамоалар ўйинлари учун юзага келган танаффус даврида футболчиларни тайёрлаш бўйича индивидуал режани ишлаб чиқди. Бу ҳақда Маrcа хабар берди.

«Атлетико»га қарши Мадрид дербисидаги мағлубиятдан сўнг португалиялик мутахассис футболчиларга тўрт кунлик дам олиш берди. Жамоа жума кунидан машғулотларни қайта бошлайди. Шу билан бирга, мураббийлар штаби ҳар бир футболчининг жисмоний ҳолатини ҳисобга олган ҳолда унга алоҳида юклама белгилайди.

Айрим футболчиларга кўпроқ дам олиш кунлари берилади. Бошқалари эса машғулотларни давом эттиради. Яна айрим футболчилар мавсумолди тайёргарлик вақтида юзага келган камчиликларни бартараф этишга қаратилган машғулотларда иштирок этади.

Моуринио ушбу танаффус вақтида жамоанинг 15 нафар футболчисидан фойдалана олмайди. Уларнинг барчаси миллий жамоалар сафига чақирилган. Шу сабабли бош мураббий машғулотларга «Реал» академияси футболчиларини ҳам жалб қилади.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» Ла Лигадаги дастлабки етти турдан сўнг 15 очко билан турнир жадвалининг тўртинчи поғонасида бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар