Белгиялик ҳимоячи Ваут Фас фаолиятини Осиёда давом эттиради.
28 ёшли футболчи Англия учинчи дивизионига тушиб кетган «Лестер»ни тарк этиб, «Шабоб Ал Аҳли» клуби сафига қўшилди.
Дубай клуби билан шартнома 2029 йил ёзигача мўлжалланган.
Фас ўтган мавсумда «Монако»да ижарада ҳаракат қилиб, Лига 1да 14 та баҳсда мардонга тушганди.
Ҳимоячи фаолияти давомида «Реймс», «Остенде» ва «Ҳеренвен» жамоаларида ҳам ҳаракат қилган.