Live
4
Ўзбек

Қодирқулов «Динамо»нинг жамоавий машғулотларига қайтди

Футбол
26 сентябр, 09:32
Самарқанд клуби ФИФА кунларида Тошкентда бир ҳафталик йиғин доирасида машғулотларни давом эттирмоқда.
Қодирқулов «Динамо»нинг жамоавий машғулотларига қайтди
Foto: Dinamo FK
10.10.2026, 11:00 Ўзбекистон Суперлигаси Насаф Насаф - : - Динамо Динамо

«Динамо» ФИФА кунлари сабаб юзага келган бир ҳафталик танаффусдан сўнг машғулотларга қайтди. Самарқанд жамоаси 25 сентябр куни Тошкентга йўл олиб, бир ҳафталик йиғинга киришди.

Жароҳати сабаб жарроҳлик амалиётини ўтказган ва тикланиш жараёнини якунлаган Санжар Қодирқулов жамоавий машғулотларга қўшилди. Шунингдек, ҳужумчи Анваржон Ҳожимирзаев ҳам машғулотларда тўлиқ куч билан шуғулланмоқда. У «Насаф»га қарши баҳсда жамоасига ёрдам бера олади.

«Динамо» сафидаги Фирдавс Абдураҳмонов ва Ойбек Ўрмонжонов Ўзбекистон U-23 жамоаси билан Осиё ўйинлари яримфиналига йўлланма олди. Азизбек Амонов ва Эдем Неманов эса Ўзбекистон миллий жамоаси билан Сурияга қарши баҳсга ҳозирлик кўрмоқда.

Молдовалик ҳимоячи Михаил Штефан эса бугун УEФА Миллатлар лигаси доирасида Словакияга қарши майдонга тушиши кутилмоқда. Терма жамоалардаги футболчилар ФИФА кунлари якунлангач, 6 октябрдан кейин «Динамо» сафига қайтади.

Маълумот учун, «Динамо» Суперлига доирасидаги навбатдаги баҳсда 9 октябр куни Қаршида «Насаф» меҳмони бўлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Насаф Насаф
  • Динамо Динамо
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар