Бугун
45
Ўзбек

Суперлига. 22-тур рамзий жамоаси эълон қилинди

Футбол
23 сентябр, 02:12
7 та клубдан муносиб номзодлар сараланди.
Суперлига. 22-тур рамзий жамоаси эълон қилинди
Foto: PFL

Ўзбекистон Суперлигасининг 22-туридан сўнг турнинг рамзий жамоаси эълон қилинди. Ундан ушбу тур баҳсларида ўз позицияларида самарали ҳаракат қилган ва жамоаларига муҳим ҳисса қўшган футболчилар ўрин олди.

Дарвозабон позициясида Мерганов жойлашди. Ҳимоя чизиғидан Аҳмаджонов, Давронов, Папава ва Абдираҳматов рамзий таркибга киритилди.

Яримҳимоячилар сафидан Жебниаури, Абдураҳмонов ва Жигаури ўрин олди. Ҳужум чизиғида эса Шала, Фламарион ва Абдураззоқов жойлашди.

Шу тариқа 22-тур рамзий жамоаси Мерганов — Аҳмаджонов, Давронов, Папава, Абдираҳматов — Джебниаури, Абдураҳмонов, Жигаури — Шала, Фламарион, Абдураззоқов кўринишида шаклланди.

Таркибда Суперлиганинг турли клублари шарафини ҳимоя қилаётган футболчилар жамланган бўлиб, улар 22-тур якунлари бўйича рамзий жамоага муносиб кўрилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Суперлигаси мавсумининг 23-тур баҳслари ФИФА кунларидан сўнг ўтказилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • OKMK OKMK
  • Бунёдкор Бунёдкор
  • Насаф Насаф
  • Кизилкум Кизилкум
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар