Суперлиганинг 22-тури доирасида ўтказилган «Сурхон» ва «Қўқон-1912» жамоалари ўртасидаги ўйин тақдирини биргина гол ҳал қилди ва бу термизликлар томонидан киритилди. Шу тариқа, «Сурхон» жуда муҳим уч очкони қўлга киритди.
Ғолиб жамоа устози Анвар Ғофуров эса матбуот анжуманида фикрлари билан ўртоқлашди.
- Қийин ўйин бўлишини билгандик.Чунки бу ўйин олти очколик эди. «Қўқон-1912» жамоасига очколар зарур эди ва бизга ҳам муҳим эди. Ўйинни ўзи қанақа ўйин бўлганини кўрсатди.
Иккала жамоага ҳам жуда қийин бўлди. Ҳеч бир клубни ютқазиш нияти йўқ эди. Жамоалар борини бериб ғалабага ҳаракат қилишганди. Гол уришга интилишди.
Худога шукр, бизга омад кулиб боқди ва уч очко эгаси бўлдик. Жуда хурсандман. Футболчиларга катта раҳмат. «Сурхон» мураббийлар штаби, администраторлар, шифокорлар, ошпаз, медиа – ҳамма-ҳаммага катта раҳмат. Бу бутун жамоани ғалабаси бўлди. Уч очкога эга бўлик, хурсандман.
- Дзебниаури анча вақт захирада қолиб кетди. Ҳозир эса ўйиндан-ўйинга ўзини кўрсатиб, очилиб бормоқда. Уни қандай руҳлантира олдингиз?
- Торнике — яхши ва сифатли футболчи. Албатта, ўйиндаги айрим хатоликлари сабаб биринчи даврада анча вақт захирада қолди. Аммо ҳозир у ўз устида ишлаб, ўз имкониятидан унумли фойдаланмоқда ва ўйиндан-ўйинга ўзини яхши томондан кўрсатиб боряпти.
Менимча, энг муҳими — ҳар бир футболчи майдонга тушганида ўзига юклатилган вазифани тўлиқ бажариши керак. У легионер бўладими ёки маҳаллий футболчи бўладими, фарқи йўқ. Ҳар бир футболчига имконият берилади, ундан фойдаланиш эса футболчининг ўз қўлида. Шу ўринда «Қўқон-1912» жамоасига келгуси учрашувларда омад тилайман», - дея Ғофуровнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz журналисти.
Анвар Ғофуров: «Иккала жамоага ҳам жуда қийин бўлди»
Эксклюзив
20 сентябр, 16:12
«Сурхон» бош мураббийи «Қўқон-1912»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Фото: Сурхон ПФК
20.09.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
Сурхон
1
:
0
Қўқон-1912