Live
2
Ўзбек

Улуғбек Бақоев: «Футболчиларга ҳеч қандай эътирозим йўқ»

Эксклюзив
20 сентябр, 16:01
«Сўғдиёна» бош мураббийи жамоасининг мағлубияти ҳақида фикр билдирди.
Улуғбек Бақоев: «Футболчиларга ҳеч қандай эътирозим йўқ»
Фото: Сўғдиёна ПФК
20.09.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Сўғдиёна Сўғдиёна 1 : 2 OKMK OKMK

Зоминда «Сўғдиёна» жамоаси ОКМКни қабул қилди. Аввалида жиззахликлар ҳисобни очишганди.

Шунга қарамай, учрашув охирларида икки марта ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориб аламли мағлубиятга учради. Ўйиндан кейин «Сўғдиёна» бош мураббийи Улуғбек Бақоев шундай деди:

— Аввало, ўйинни бошладик. Икки томонда ҳам вазиятлар бўлди: биз ҳам ҳужумлар уюштирдик, ОКМКда ҳам ҳужумлар бўлди. Стандарт вазиятдан гол урдик, шундан кейин бироз ҳимояга ўтириб қолдик.

Иккинчи бўлимда эса қандайдир, ўйинимиз унчалик чиқмади. Айрим эпизодларда ҳужум қилишимиз, эҳтимол, гол уришимиз ҳам мумкин эди. Аммо учрашув охирида икки марта тўп ўтказиб юбордик.

Лекин бу — футбол. 90 дақиқа давомида охиригача ўйнаш керак. Шу боис йигитларга нисбатан ҳеч қандай эътирозим йўқ. Ўзини аямагани, бор кучини бериб ўйнагани ва умуман, бугунги ўйин учун уларга раҳмат айтаман.
Энди олдиндаги учрашувларга тайёргарлик кўрамиз», - дея Бақоевнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сўғдиёна Сўғдиёна
  • OKMK OKMK
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар