Live
2
Ўзбек

Мирко Еличич: «Мен ҳеч қачон айбни бир кишининг зиммасига юклашни ёқтирмайман»

Эксклюзив
20 сентябр, 16:47
«Локомотив» бош мураббийи «Нефтчи»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Мирко Еличич: «Мен ҳеч қачон айбни бир кишининг зиммасига юклашни ёқтирмайман»
Фото: Локомотив ПФК
20.09.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Локомотив Ташкент Локомотив Ташкент 0 : 1 Нефтчи Нефтчи

«Локомотив» ўз майдонида «Нефтчи»ни қабул қилди. Ўйин иккала жамоа учун қийин кечди. Якунда эса тошкентликлар уйида 0:1 ҳисобида енгилди.
«Локомотив» бош мураббийи Мирко Еличич эса матбуот анжуманида иштирок этди.

— Жуда қизиқарли ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам охиригача курашишга, меҳнат қилишга тайёр эканини кўрсатди. Икки жамоа ҳам футбол ўйнашга ҳаракат қилди. Икки томонда ҳам вазиятлар бўлди. Одатда бундай ўйинларни кичик хатолар ҳал қилади ва бугунги баҳсда ҳам шундай бўлди. Ҳимояда йўл қўйилган кичик бир хато ўйин натижасини ҳал қилди.

Бундай ўйинларни томоша қилиш жуда ёқимли, айниқса, ўзбек футболи учун. Баъзида бу ердаги ўйинлар зерикарли ўтиб қолади. Шунинг учун бундай муҳитда, вазиятларга бой, икки жамоа ҳам ҳимояда ўтириб қолишни истамайдиган ўйин бўлиши ҳамма учун ёқимли.

- Футболда сўнгги пайтлардаги ўзгариш нимада? Ёшлар майдонга тушяпти, масалан, 16 ёшли футболчини ҳимоя марказига қўйишяпти ва у ўзини яхши кўрсатяпти. Ўзингиз ҳам кўрдингиз, «Пахтакор» 20 ёшли футболчини асосий таркибда майдонга туширяпти ва у ҳеч қўрқмасдан олдинга чиқяпти. Илгари ёшларга деярли имконият берилмасди.

— Агар уларда қизиқиш бўлса ва охиригача ҳаракат қилишса, футболда кўп нарсани ўрганиш мумкин. Илгари интернет бўлмагани, телевидениеда ўйинлар кам кўрсатилгани сабабли бундай имкониятлар йўқ эди.

Мен барча ёшлар керакли даражада шуғулланяпти, деб айтмаган бўлардим. аввало, футболга бўлган муҳаббат билан боғлиқ. Улар ҳозир дунёдаги кўплаб футболчиларнинг қандай ўйнаётганини кўра олади. Албатта, улардан ўрганишади. Бу ҳозир бутун дунёдаги умумий ҳолат.

Ҳозир жаҳон чемпиони бўлган Испания терма жамоаси таркибида 19 ёшли футболчи ўйнаяпти. Бу ақлбовар қилмас ҳолат. Бундай турнирда нафақат ўйнаш, балки ўзингизни асосий футболчи сифатида кўрсатишингиз ҳам мумкин.
Академияларга ҳозир кўпроқ эътибор қаратила бошланди. Албатта, мамлакатда молиявий аҳвол бироз қийинлашганда, академияларга эътибор ҳам ортади. Шу сабабли кейинчалик ёшлар ҳам ўз ўрнига эга бўлади.
Ўзбекистонда жуда кўп иқтидорли йигитлар бор. Улар бу имкониятдан шароитлар ва мураббийлар орқали қандай фойдаланишади — бу бошқа масала. Ёшларнинг келажакда қандай ривожланишини кўрамиз.

Мен кўплаб ёш футболчиларни кузатаман. Фақат биз шуғулланадиган футболчиларни эмас, баъзида U-14, U-16 ўйинларига ҳам бориб кўраман. Жуда кўп яхши иқтидорлар бор.

— Шуҳрат Муҳаммадиевнинг алмаштирилишига сабаб нима — тактик қарорми ёки унда жароҳат бор эдими?

— Йўқ, бу тактик қарор эди. Майдон марказида бизга куч етишмаётган эди. Масалан, Шуҳрат қанотда ҳаракат қилиши керак эди, аммо унинг ишлари бироз ўхшамади.
Дастлабки 25–30 дақиқада яхши ўйнадик, кейин эса марказни бой бера бошладик. Шунда биз марказни кучайтиришга қарор қилдик. Марказни бироз кучайтириб, битта ҳимоячини олиб ташладик.

— Дастлабки 30 дақиқа тенг курашлар остида ўтди. «Локомотив»да голли вазият бўлди. Рақибда эса деярли вазиятлар йўқ эди. Кейин 30-дақиқадан бошлаб «Нефтчи» устунликни қўлга олди ва 70-дақиқагача сизларни анча қийин аҳволга солиб қўйди. Кучли босимга қарамай, тўрт ҳимоячили схемага ўтдингиз. Айнан Йўлдошевни ўнг қанотга ўтказдингиз ва жамоа нимадир қилишга уринди. Шушнярнинг хатоси ҳақида нима дея оласиз? Айтайлик, у жойлашиб олишга улгурмагани сабабли гол юзага келдими?

— Ҳа, бу кичик хато бўлди. У бир ойдан бери ўйнамаяпти. Шунинг учун, ўтган ўйинда 20 дақиқа майдонга тушганини ҳисобга олмаганда, бу унинг биринчи ўйини эди.

Албатта, бундай пайтда сезгирлик ҳисси бироз йўқолади. Балки унга тўпга бунчалик эрта ташланиш керак эмас эди. Яна бир бор айтаман, бу кичик вазият эди ва ўйин тақдирини ҳал қилди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги 15 дақиқасида биз ўз режамизни амалга ошира олмадик, ўйинни қандай бошлаган бўлсак, шундай давом эттира олмадик. Кейин позицион жиҳатдан айрим ҳудудларни йўқота бошладик. Шунда буни ўзгартириш кераклигини ҳис қилдик.

— Демак, бу тактик эмас, индивидуал хато бўлди, шундайми? Чунки сиз тўрт ҳимоячига ўтдингиз, кейин Абраев, Баходиров майдонга тушди. Ҳатто сўнгги 15 дақиқада Искандаровнинг ҳам тўпни шунчаки тепиб юборганидан ҳайрон қолдим. Жамоангиз ҳатто охирида гол уриши ҳам мумкин эди.

— Ҳа. Умуман олганда, Жасур ҳужумда тўпни йўқотди. У ётиб қолган эди, биз улар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишади, деб ўйладик. Лекин рақиб ўйинни давом эттирди.

Балки футболчиларимиз шу вазиятда бироз тўхтаб қолишди ва концентрацияни йўқотишди. Айтишим мумкинки, биз орқа чизиқда тўпни бироз кўпроқ ушлаб туришимиз кераклигини тушундик.

Бирга-бир вазиятлар барибир бўлади, чунки ҳимоячилар сони ҳужум қилаётган футболчилардан камроқ бўлади. Одатда бундай вазиятларни биз осонроқ ҳал қилардик, бироқ бу сафар ўхшамади.

Бу тезкор, бир лаҳзалик қарор. Шунинг учун уни айбдор деб айта олмаймиз. Гол ўтказиб юборилса, бу вазиятнинг охиридан бошланмайди. Бу майдоннинг юқори қисмидаги биринчи вазиятдан бошланади. Жамоа гол ўтказиб юборганда, ҳамма айбдор бўлади. Мен ҳеч қачон айбни бир кишининг зиммасига юклашни ёқтирмайман.
— «Локомотив» мавсумнинг иккинчи қисмида «Пахтакор» ва «Навбаҳор» билан дуранг ўйнади ва бугун, афсуски, «Нефтчи»га ютқазди. Агар медаллар учун курашаётган шу учликни олсак, жамоангиз ўйин сифати бўйича ушбу кучли учликка қанчалик яқин, деб ҳисоблайсиз?

— Бу саволга жавоб бериш қийин. Айни пайтда клубларнинг сифати, улар қандай жамоа туза олиши ва биз нимани уддалай олишимиз ўртасида катта фарқ бор. Уларнинг футболчилари сифати яхшироқ, деб айтишингиз мумкин. Мен ўзим бундай демаган бўлардим. Буни қоғозда, маошлар миқдорида кўриш мумкин.
Биздаги футболчиларнинг улар билан қанчалик рақобатлашишга тайёрлигига келсак, ҳа, орадаги фарқ унчалик катта эмас. Барибир бироз фарқ бор.
Бу бизнинг Суперлигага қайтганимиздан кейинги биринчи йил. Таркиб янгидан йиғилди. Бу футболчиларнинг кўпчилиги ўтган йили жароҳатлар ёки қуйи лигада ўйнагани сабабли майдонга тушмаган.

Шундай экан, бундай жамоалар билан рақобатлаша олаётганимиз биз учун қувонарли. Ҳозир биз кейинги йил қандай қилиб янада яхшироқ бўлишимиз мумкинлигини излаяпмиз. Биз ўз даражамизга қайтишни хоҳлаймиз», - дея Еличичнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Локомотив Ташкент Локомотив Ташкент
  • Нефтчи Нефтчи
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар