Live
20
Ўзбек

Назаров ва Коуа ОФКнинг рамзий жамоасидан жой олди

Футбол
20 сентябр, 09:24
    3
«Пахтакор» дарвозабони ва «Нефтчи» ҳимоячиси Элит чемпионлар лигасининг 1-тур рамзий жамоасига киритилди.
Назаров ва Коуа ОФКнинг рамзий жамоасидан жой олди
Foto: Neftchi FK

ОФК «Пахтакор» дарвозабони Владимир Назаров ҳамда «Нефтчи» ҳимоячиси Коффи Коуаони Элит чемпионлар лигаси 1-турининг рамзий жамоасига киритди.

Ўзбекистон клублари вакиллари турнирнинг дастлабки туридаги ўйинлари билан эътибор қозонди. Назаров дарвозабонлар орасидан, Коуао эса ҳимоячилар сафидан рамзий жамоага жойлаштирилди.

ОФК томонидан тузилган рамзий жамоа Элит чемпионлар лигасининг 1-турида ўз жамоалари сафида муносиб ўйин намойиш этган футболчилардан шакллантирилди.

Эслатиб ўтамиз, илк тур баҳсида «Нефтчи» ўз уйида «Эйр Форс»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, «Пахтакор» меҳмонда «Ал Аҳли» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Маълумот учун, ОФК Элит чемпионлар лигаси Осиёнинг клублар ўртасидаги асосий мусобақаси ҳисобланади. Унда Ўзбекистон шарафини «Пахтакор» ва «Нефтчи» ҳимоя қилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нефтчи Нефтчи
  • Пахтакор Пахтакор
  • Осиё Чемпионлар Лигаси Осиё Чемпионлар Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар