Суперлиганинг 22-турида «Пахтакор» сафарда мусобақанинг яққол аутсайдери - «Машъал» меҳмони бўлди ва 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг катта қисмини меҳмонлар бир футболчи кам ўтказишга мажбур бўлдилар. Чунки жамоа ҳимоячиси 10-дақиқадаёқ майдондан четлатилди. Ўйиндан кейин тошкентликлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида қатнашди.
- Қийин бўлишини билардик. Муҳими, ғалаба қозондик. Биринчи бўлимда ўйинга бироз сусткашлик билан чиқдик. Қизил карточка режамизни бузиб қўйди. Биринчи бўлимдан кейин футболчиларга тушунтирдик ва иккинчи бўлимда ирода кўрсатиб, ғалаба қозондик. Футболчиларимиз охиригача курашишди. Ўйин учун, курашгани учун раҳмат. Бу ғалаба биз учун муҳим эди. Ҳар ўйиндаги ғалаба муҳим.
- Бугун қайси жамоа кўпроқ хатога йўл қўйди: «Машъал»ми, «Пахтакор»ми ёки ҳакамларми?
- Бундай олиб қарасак қўпол хатолар кўринмади, биз томондан ҳам, «Машъал» томондан ҳам. Учрашувда унчалик кўп имконият бўлмади. Аммо юзага келган имкониятлардан фойдаландик.
- Учрашув сизга ёқдими?
- Ёқди, деб бўлмайди. Аммо шунақа ўйин бўлишини билардик. Осиё Чемпионлар лигасида қийин ўйин ўтказиб келдик. Йўл босиб келдик ва ўйингача бизда икки кун бор эди. Тикланиш керак эди. Шу боис қийин бўлишини сезиб тургандик. Ўйин ёқди демайману, аммо йигитлар охиригача курашишяпти.
- Қизил карточка ўйинни қанчалик ўзгартириб юборди ва нималарга таъсир қилди?
- Айтдим-ку, шу қизил карточка барча режаларимизни бузди. Бошида қизил карточка олишимизни ҳеч ким ўйламаганди. Ўз олдимизга қўйган режаларимиз бор эди, четлатишдан кейин уларни тўлиқ бажара олмадик, қаттиқ таъсир қилди.
- Ўз хатоингиз нимада бўлди?
- Ҳамма футболчилар ўз даражасида ўйнашди ва охиригача курашиб ютдик. 10 киши билан ўйнаб ғалаба қозониш қийин.
- «Машъал» ҳозирга қадар фақат 4 очко тўплаган ва энг ёш таркибни ўйнатяпти. «Пахтакор» эса иккинчи ўринда. Шундай экан, жуда кичик ҳисобда ғалаба қозонмадинглармикин? Футболчилар ўйинни «ташлаб» юборишмадими?
- Ўйинни «ташлаб» қўйишмади. Тақвимимиз ҳам тиғиз, қийин учрашув ўтказдик. Йўл ҳам кўп куч олиб қўйди. «Ал Ахли»дан кейин футболчиларга бўлажак учрашувга тайёргарлик кўришимизни уқтира бошладим. Барибир бошидан бироз мослашиш, «настрой»...Барибир бошидаги қизил карточка йигитларни «уйғотди». Ирода кўрсатиб ғалаба қозондик. «Машъал» ёш бўлса ҳам ўзининг ўйин услуби бор. Келиб ютиб кетамиз, деб енгил қарамадик. Йигитларга тушунтирдик. Ёш футболчилар бўлса ҳам «Пахтакор»га қарши ўйинга улар 200 фоиз кучини беради, ўзини кўрсатгиси келади. 4 очкоси бўлса ҳам «Машъал» яхши ва курашувчан жамоа. Кейинги ўйинларда омад тилайман.
- Бир неча йиллар «Насаф»да порлаган Ойбек Бозоров ҳозир «Пахтакор» захирасида ўтирибди. Бу жисмоний ҳолати билан боғлиқми ёки жамоани ўйин услубига мослашиши қийин бўляптими?
- Ойбекни жароҳати бор эди. «Ал Ахли» билан учрашувга ҳам бормади. Бу ерга келишдан олдин биз билан иккита машғулотда қатнашди. Ҳали тайёр эмас. Бу ўйинда майдонга тушириб, жароҳати яна қайталаниб қолишни истамадик.
- «Пахтакор» иштирокидаги ўйинлар Ироқда трансляция қилиняпти. Маълумотларга кўра, ушбу трансляциядан кейин «Пахтакор» футболчиларига қизиқиш ортаётгани ҳақида гап-сўзлар бор...
- Трансляция қилишдан олдин бир қатор футболчиларимиз у ерга боришган, ҳатто тўпурар ҳам бўлди. Яхши ўйин кўрсатишяпти, уларни ҳам қизиқиши бор. Ироқни уч нафар терма жамоа ўйинчилари бизда ўйнашяпти. Ҳозирча у ердан ўйинчиларимизга қизиқишлар борлигини эшитмадим», - дея Тожиевнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz журналисти.
Камолиддин Тожиев: «Ўйин бошидаги қизил карточка барча режаларимизни бузиб юборди»
Эксклюзив
19 сентябр, 14:58
«Пахтакор» бош мураббийи «Машъал»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Фото: Пахтакор ПФК
19.09.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
Машъал
1
:
2
Пахтакор