Озарбойжон Премер-лигаси 6-турида «Сабаҳ» ўз майдонида «Мил-Муғон»ни қабул қилди. Унда бокуликлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Беллашувнинг 35-дақиқасида Умарали Раҳмоналиев суперголга муаллифлик қилди. Ўзбекистонлик яримҳимоячи 63-дақиқада захирага олинди.
Бу ғалабадан сўнг «Сабаҳ» очколари сонини 15 тага етказиб, 2-ўринга кўтарилди. Рақиби эса 4 очко жамғариб, 9-поғонада бормоқда.
Озарбойжон Премер-лигаси. 6-тур
Сабаҳ – Мил Муғон 3:1
Голлар: Маммадзада 20, Раҳмоналиев 35, Паррис 90+5 – Роналдо 90.
Сабаҳ – Покатилов, Дашдамиров, Куериоз, Маккарти, Микелс (Лачааб, 89), Умарали Раҳмоналиев (Исаев, 63), Пушас, Нванчукву (Карлос Эдуардо, 63), Зедадка, Симич (Паррис, 89).
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади