Live
10
Ўзбек

Коул: «Тоттенҳем» лигада қолиш учун кураш олиб боришини истисно қилиб бўлмайди»

Футбол
19 сентябр, 15:05
Англия миллий жамоаси собиқ аъзоси Лондон клуби ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
Коул: «Тоттенҳем» лигада қолиш учун кураш олиб боришини истисно қилиб бўлмайди»
Фото: Gettyimages

Англия миллий жамоасининг собиқ футболчиси Жо Коул «Тоттенҳем» ҳақида фикр билдирди. Роберто де Зерби жамоаси АПЛнинг 5-турида ўз майдонида «Астон Вилла»га ютқазиб қўйди (2:3).

«Улар бу ёзда сотиб олган ҳар бир ўйинчиси учун ортиқча пул тўлашди. «Тоттенҳем» лигада қолиш учун кураш олиб боришини истисно қилиб бўлмайди. Жамоа гол ура олмаяпти ва ҳимояда жуда заиф кўринмоқда», - деди Коул ТНТ Sports эфирида.

У, шунингдек, Николас Жексон гол урган вазиятда ҳимоячи ван Ҳеккенинг ҳаракатларини танқид қилди:

«Ван Ҳекке гол урди, лекин ўз ўйинидан қониқмаслиги керак. «Тоттенҳем»нинг ўйин услуби марказий ҳимоячиларни мушкул вазиятда қолдиришини биламан, лекин айнан шунинг учун ҳам сиз шу каби вазиятларда яккама-якка ўйнай оладиган ҳимоячиларни сотиб оласиз».

Маълумот учун, «Тоттенҳем» ҳисобида 2 очко бор. Жамоа АПЛ мусобақа жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар