Live
11
Ўзбек

А Серия. «Рома» «Интер» билан ўйинда 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлдан чиқарди

Футбол
19 сентябр, 14:00
    9
Жамоалар 13 очкодан тўплаб, турнир жадвалида етакчиликни сақлаб қолишди.
А Серия. «Рома» «Интер» билан ўйинда 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлдан чиқарди
Фото: Getty Images
19.09.2026 FT Италия А серияси Рома Рома 2 : 2 Интер М Интер М

Италия чемпионатининг 5-турининг марказий беллашуви якунига етди. Римда «Рома» клуби «Интер» билан куч синашиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.

Беллашувда «бўрилар»дан Ману Коне дублни расмийлаштирди. Франициялик футболчи 6 ва 37-дақиқада гол урди. Лаутаро Мартинес эса иккинчи бўлимда жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди.

Бу натижадан сўнг «Рома» ва «Интер» 13 очкодан тўплаб, пешқадамлигини сақлаб қолишди.

А Серия. 5-тур
Рома — Интер
2:2
Голлар: Коне 6, 37 – Лауаро Мартинес 46, 79

Рома: Свилар, Манчини (Ндика 60), Н'Дика, Эрмосо, Молина (Ренш, 60), Кристанте, Коне (Писили, 60), Француа, Дибала, Соле, Мален.
Интер: Мартинес, Биссек, Аканжи, Бастони (Луис Энрике, 63), Диуф, Барелла, Зелински, Жонс (Сучич, 54), Димарко (Карлос Аугусто, 54), Тюрам, Лаутаро Мартинес.

Огоҳлантиришлар: Ндика 73, Коулиеракис 82, Жиларди 89 – Барелла 11, Аканжи 45+4, Бастони 57.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Рома Рома
  • Интер М Интер М
  • Италия А серияси Италия А серияси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

9 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар