Live
14
Ўзбек

«Интер» собиқ президенти: «2012 йили Месси учун 500 млн евро таклиф қилдим, аммо у хатни очмади ҳам»

Футбол
16 сентябр, 12:15
Моратти «Барселона» собиқ ҳужумчиси билан бўлган суҳбатни айтиб берди.
«Интер» собиқ президенти: «2012 йили Месси учун 500 млн евро таклиф қилдим, аммо у хатни очмади ҳам»
Foto: Getty Images

«Интер»нинг собиқ президенти Массимо Моратти 2012 йилда «Барселона» ҳужумчиси Лионел Мессини сотиб олишга урингани ҳақида гапирди.

«2012 йилда мен ақлбовар қилмас ишга қўл урдим: Месси учун 500 миллион евро таклиф қилдим. Ўша пайтда бу мисли кўрилмаган нарх эди. Музокаралар олиб бориш учун вице-президентимни Барселонага юбордим. Аммо Месси хатни ҳатто очмади ва таклиф ҳақида умуман билмади. У тафсилотларга киришмасданоқ таклифни рад этди, чунки ўзини бутун фаолияти давомида бошқа жамоага сотилмайдиган футболчи деб ҳисобларди.

Месси билан шахсан боғланишга муваффақ бўлдим ва у: «Менга бўлган қизиқишингизни қадрлайман, аммо фаолиятимни «Барселона»да якунлашни хоҳлайман», деди. Унинг оддий сўзлари шу эди. У «Барселона»да қолишни истарди. Мен вазиятни тушунардим, аммо уни пул билан қизиқтиришга уриндим — бу эса иш бермади»
, — дея Мораттининг сўзларини келтиради Sport.es.

Moratti va Messi
Foto: Getty Images

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
  • Barcelona Barcelona
Бугунги янгиликлар