Live
1
Ўзбек

Ҳоқон Чалхонўғли «Удинезе» қарши ўйинни нега ўтказиб юборгани маълум бўлди

Футбол
15 сентябр, 07:24
Туркиялик яримҳимоячи миланликларнинг А Серия доирасидаги сўнгги ўйинида иштирок этмади.
Ҳоқон Чалхонўғли «Удинезе» қарши ўйинни нега ўтказиб юборгани маълум бўлди
Фото: Gettyimages
14.09.2026 FT Италия А серияси Интер М Интер М 5 : 3 Удинезе Удинезе

А Серия доирасида Миланнинг «Интер» клуби «Удинезе» устидан 5:3 ҳисобида зафар қучди. Мазкур ўйинда «нерадзурри»нинг туркиялик етакчиси Ҳоқон Чалхонўғли жамоасига ёрдам бера олмади.

Инсайдер Николо Скиранинг маълумотларига кўра, хавбек мушаклари билан боғлиқ жароҳат туфайли майдонга туширилмаган. Яқин кунларда футболчи тиббий текширувдан ўтади, ана шундан кейин унинг ҳолати бўйича аниқ маълумот бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Италия чемпионати янги мавсумида 32 ёшли футболчи 3 та ўйинда иштирок этди. Чалхонўғли 2 та гол уришга муваффақ бўлди.

Милан жамоаси 12 очко жамғарган ҳолда А Серия мусобақа жадвалида 2-ўринни банд этиб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
  • Удинезе Удинезе
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар