«Интер» ҳимоячиси Федерико Димарко Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш истаги ҳақида гапирди.
«Чемпионлар лигаси — кўплаб кучли жамоалар иштирок этадиган жуда қийин турнир. Мен ушбу катта мусобақанинг финалида икки бор ўйнаш бахтига муяссар бўлдим. Аммо яна бир бор уриниб, натижани ўзгартирмоқчиман», — деди Димарко Il Calciatore нашрига берган интервюсида.
Эслатиб ўтамиз, Димарко «Интер» сафида 2023 ва 2025 йилларда Чемпионлар лигаси финалида майдонга тушган.
Маълумот учун, 2023 йилги финалда «Интер» «Манчестер Сити»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, 2025 йилда «ПСЖ»га 0:5 ҳисобида ютқазган.