Live
12
Ўзбек

«Барселона» Италия миллий жамоаси ҳимоячиси вакиллари билан иккита учрашув ўтказди

Футбол
12 сентябр, 13:03
Италиялик Федерико Димарко фаолиятини Каталония клуби сафида давом эттириши мумкин.
«Барселона» Италия миллий жамоаси ҳимоячиси вакиллари билан иккита учрашув ўтказди
Фото: Gettyimages

Италиянинг «Интер» клуби ҳимоячиси Федерико Димарко Каталониянинг «Барселона» клубининг кейинги йил учун асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади. Бу ҳақда Transfer News Live хабар берди.

«Кўк-анорранглилар» футболчи агентлари билан 2 бор учрашув ўтказган. Томонлар 2027 йилдаги эҳтимолий трансфер масаласини муҳокама қилганлиги айтилмоқда. «Барса» Димаркони жамоани тарк этиши мумкин бўлган Алехандро Балде ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Маълумот учун, 28 ёшли италиялик футболчи 2018 йилидан буён Милан гранди шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Федериконинг «нерадзурри» билан амалдаги шартномаси 2028 ёзида ниҳоясига етади. Ҳимоячининг трансфер нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар