Live
12
Ўзбек

Ираола: «Араухо совринлар учун курашишга ўрганиб қолган»

Футбол
12 сентябр, 12:30
«Ливерпул» клуби бош мураббийи жамоанинг янги аъзоси ҳақида фикр билдириб ўтди.
Ираола: «Араухо совринлар учун курашишга ўрганиб қолган»
Фото: Gettyimages

Англиянинг «Ливерпул» клуби бош мураббийи Андони Ираола жамоанинг янги аъзоси, ҳимоячи Роналд Араухо ҳақида фикр билдириб ўтди.

Ёзда мерсисайдликлар «Барселона» ҳимоячисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди.

«Роналд Араухо катта ўйинларда иштирок этиш ва совринлар учун курашишга ўрганиб қолган. Унинг кўринишиданоқ бу нарсани сезиш мумкин. Бу ўзгариш, Англияга кўчиб ўтиш унга психологик жиҳатдан катта ёрдам берди. Унинг ўйинидан тўлиқ мамнунман», — дея Ираола сўзларидан иқтибос келтирди Фабрицио Романо.

Маълумот учун, «қизиллар» сафида Араухо 5 та ўйинда майдонга тушди ва ҳисобига 1 та голли узатма ёздириб қўйди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар