Transfer News Live маълумотига кўра, 22 ёшли футболчи учун «Ливерпул», «Челси» ва «Нюкасл» кураш олиб бориши мумкин. Уортоннинг ўзи ҳам яқин трансфер ойналарида клубини ўзгартиришни режалаштирмоқда.
«Кристал Пэлас» эса ўзининг етакчи футболчиси учун камида 75 миллион фунт (87 миллион евро) олишни истамоқда.
Уортон «бургутлар» сафида 2024 йил февралидан буён тўп тепмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнигача мўлжалланган. Тransfermarkt футболчининг бозор қийматини 4 миллион еврога баҳоламоқда.