«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо жамоасининг бу мавсумдаги мақсади ҳақида гапирди.
«Бу мавсумдаги мақсадимиз — АПЛ чемпионлиги ва барча мумкин бўлган совринлар учун курашиш. Айнан шу нарса мухлисларимизни биз билан фахрланишга ундайди», — деди Алонсо.
Маълумот ўрнида, Хаби янги мавсум бошланиши олдидан «Челси» бош мураббийига айланганди. Уч турдан сўнг «кўклар» 6 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам «Манчестер Сити» билан орадаги фарқ 3 очкони ташкил этмоқда.
«Челси» бугун, 12 сентябр куни АПЛ 4-тури доирасида «Ҳалл Сити»ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.