Бугун
27
Ўзбек

«Челси» «Рома» яримҳимоячиси учун яна уриниб кўриши мумкин

Футбол
10 сентябр, 06:50
Лондон клуби қишда Ману Конени трансфер қилишга уринади. Келишувга Жейми Байно-Гиттенс ҳам қўшилиши мумкин.
«Челси» «Рома» яримҳимоячиси учун яна уриниб кўриши мумкин
Foto: Getty Images

«Рома» яримҳимоячиси Ману Коне фаолиятини «Челси»да давом эттириши мумкин.

Журналист Саймон Филлипс хабарига кўра, «Челси» қишки трансфер ойнасида Конега бўлган қизиқишини қайта тиклаши мумкин. Лондон клуби келишув доирасида ўз вингери Жейми Байно-Гиттенсни «Рома»га беришни таклиф қилиши эҳтимоли бор.

«Челси» ўтган ёзда 25 ёшли яримҳимоячини трансфер қила олмаганди. Бироқ Лондон клуби январ ойида янги уринишни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Коне ушбу мавсумда Италия чемпионатининг учта баҳсида майдонга тушди, аммо самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади. Тransfermarkt франциялик футболчининг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Рома Рома
  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар