Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳимоячиси Марк Пубил хизматларига Англия премер-лигасида талаб юқори. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берди.
23 ёшли футболчи «Ливерпул», «Манчестер Юнайтед», «Арсенал» ва «Челси» кузатувида бўлиб турибди. Ўз навбатида, «матрасчилар» Пубилнинг эҳтимолий трансферидан 55-60 миллион евро ишлаб олишни мақсад қилган.
Маълумот учун, Ла Лига янги мавсумида ҳимоячи 3 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 марта сариқ карточкага лойиқ кўрилди. Маркнинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади