Live
2
Ўзбек

«Арсенал» Гокереш билан хайрлашишга тайёр

Футбол
8 сентябр, 05:00
«Тўпчилар» фақат бир шарт эвазига швециялик форвардни қўйиб юбориши мумкин.
«Арсенал» Гокереш билан хайрлашишга тайёр
Фото: Getty Images

«Арсенал» ҳужумчи Виктор Гокереш билан хайрлашишга тайёр, аммо бунинг учун бир шарт бор. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

«Тўпчилар» швециялик форвардни янги ҳужумчи топилмагунча жамоадан қўйиб юбормайди. «Арсенал» учун энг асосий вариант ҳамон «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Алварес бўлиб қолмоқда. Бироқ аргентиналик футболчи фаолиятини «Барселона»да давом эттиришни истамоқда.

Маълумот ўрнида, 28 ёшли Гокереш янги мавсумда икки учрашувда майдонга тушди, аммо гол ёки ассист қайд этмади. Аввалроқ «Барселона» Гокереш билан музокараларни бошлашга тайёр экани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар