«Реал» «Арсенал» яримҳимоячиси Деклан Райсни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
«Қироллик клуби» раҳбарияти англиялик футболчини марказий яримҳимоя чизиғини кучайтириш учун асосий вариант сифатида кўрмоқда. «Арсенал» вакиллари ҳам «Реал»нинг Райсга қизиқиши ҳақида хабардор. Шу боис «тўпчилар» яримҳимоячи билан шартномани узайтириш устида иш бошлаган.
Маълумот ўрнида, Райснинг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt 27 ёшли футболчининг трансфер қийматини 120 миллион еврога баҳоламоқда.
Аввалроқ Деклан ВВС талқинига кўра АПЛда мавсум футболчиси деб топилганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади