Live
2
Ўзбек

Дембеле «Олтин тўп» учун асосий даъвогарларни айтди

Футбол
8 сентябр, 04:00
    4
Усмон ўзини ҳеч қачон рўйхатга киритмаслигини ҳам қўшимча қилди.
Дембеле «Олтин тўп» учун асосий даъвогарларни айтди
Фото: Getty Images

«ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле ўтган мавсум якунлари бўйича «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар ҳақида фикр билдирди.

«Менинг топ-3 бўйича танловим? Хвича Кварацхелия, жуда яхши мавсум ўтказган Ҳарри Кейн ва менимча, Килиан Мбаппе. Менми? Йўқ, ўзимни ҳеч қачон рўйхатга киритмайман.

Рўйхатда Майкл Олисе ҳам бўлиши мумкин, чунки у ажойиб мавсум ўтказди ва Бундеслиганинг энг яхши футболчиси бўлди.

Ямал, Руис, Пачо… Уларнинг барчаси «Олтин тўп» учун даъвогарлик қилиши мумкин», — деди Дембеле France Football нашрига берган интервюсида.

Маълумот ўрнида, «Олтин тўп» топшириш маросими 26 октябрга белгиланган. Тадбир Лондонда бўлиб ўтади.

Аввалроқ Мане ва Кинонес «Олтин тўп» учун топ-30 номзодлар рўйхатидан жой олиши маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар