L’Équipe хабарига кўра, «ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике янги шартнома асосида солиқлар ва мажбурий тўловларгача мавсумига 20 млн евро маош олади.
Аввалги шартномасига кўра, испаниялик мутахассиснинг мавсумлик маоши 12 млн еврони ташкил этган. Париж клуби Энрикенинг янги маоши унинг жамоа бош мураббийи сифатидаги мақомига мос келади, деб ҳисобламоқда. Клуб президенти Носир Ал Хилайфий эса уни «дунёдаги энг яхши мураббий» деб атаган.
Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» 4 сентябр куни Энрике билан шартнома 2030 йилгача узайтирилганини эълон қилганди. Мутахассис 2023 йил ёзидан буён Париж клубини бошқариб келмоқда.
Маълумот учун, Энрике қўл остида «ПСЖ» икки марта Чемпионлар лигаси, уч марта Франция чемпионлиги, икки марта Франция кубоги, шунингдек, УEФА ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади