Инсайдер Экрем Конурнинг хабар беришича, «Реал» ва «ПСЖ» «Бавария» вингери Майкл Олисега қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, мюнхенликлар футболчини 200–230 миллион еврога баҳоламоқда. Олисенинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнигача мўлжалланган.
Маълумот учун, Майкл Олисе ўтган мавсум Бундеслига доирасида 32 та баҳсда майдонга тушиб, 15 та гол ва 19 та ассист қайд этган.