Live
2
Ўзбек

«Реал»нинг уч футболчиси умумий гуруҳга қайтди

Футбол
6 сентябр, 09:29
Чуамени, Эндрик ва Питарч умумий гуруҳда машғулотларни бошлади ва «Интер»га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин.
«Реал»нинг уч футболчиси умумий гуруҳга қайтди
Foto: Getty Images

CОPE хабарига кўра, «Реал» яримҳимоячиси Орелен Чуамени ҳамда ҳужумчилар Эндрик ва Тиаго Питарч жамоа билан бирга машғулотларга қайтди.

Манбага кўра, Эндрик ва Питарч тикланишдаги ижобий жараён сабаб 8 сентябр куни Чемпионлар лигаси доирасида «Интер»га қарши баҳс учун қайдномага киритилиши мумкин.

Шу билан бирга, Ферлан Менди, Эдер Милитао, Родриго ва Раул Асенсио жароҳатларидан тикланишда давом этмоқда. Уларнинг барчаси бир неча кун аввал «Бетис»га қарши баҳс олдидан алоҳида шуғулланган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар