Пролигада 18-тур ўйинларига старт берилди.
Қаршида «Лочин» «Ғазалкент» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Дастлаб меҳмонлар Мирзаевнинг голи эвазига ҳисобни очди, аммо 70-дақиқада Самариддинов мувозанатни тиклади.
Тошкентда эса «Олимпик МобиУз» «БухДУ»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Майдон эгалари сафида голларга Куанишбаев ва Искандаров муаллифлик қилган бўлса, меҳмонларнинг ягона голи Убайдуллоев номига қайд этилди.
Шунингдек, «Яйпан» ўз уйида «Шўртан»га йирик 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Мезбонларнинг ягона голини Абдурасулов урган бўлса, меҳмонларнинг тўрт голига Қўзиев, Муродов, Ҳаршиладзе ва Қодиров муаллифлик қилди.
Пролига. 18-тур
Лочин — Ғазалкент 1:1
Голлар: Самариддинов 70 — Мирзаев 57.
Четлатиш: Ҳалилов 79 (Лочин).
Олимпик МобиУз — БухДУ 2:1
Голлар: Куанишбаев 65, Искандаров 71 — Убайдуллоев 16.
Четлатиш: Тўраев 60 (БухДУ).
Яйпан — Шўртан 1:4
Голлар: Абдурасулов 45+2 — Қўзиев 36, Муродов 56, Ҳаршиладзе 73, Қодиров 84.