«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Гари Невилл «Арсенал» ҳужумчиси Кай Ҳаверц «Ливерпул»нинг собиқ форварди Роберто Фирминодан кучли эмаслигини айтди.
Невиллнинг фикрича, Ҳаверц яхши ва сифатли футболчи, бироқ у Фирмино каби рақиблар учун катта хавф туғдирмайди.
«Илтимос, Ҳаверцни Фирмино билан солиштиришни бас қилинг. Фирминонинг футболчи сифатидаги даражасини паст баҳоламаслик керак. У Садио Мане ва Муҳаммад Салоҳ учун жуда муҳим эди. Ҳаверц Фирмино каби кучли деб ўйламайман», — деди Невилл Sky Sports эфирида.
Маълумот учун, Фирмино «Ливерпул» сафида барча турнирларда 362 та баҳсда майдонга тушиб, 111 та гол ва 76 та ассист қайд этган. Ҳаверц эса «Арсенал» таркибида 114 та баҳсда 38 та гол ва 18 та ассистга муаллифлик қилган.