Live
9
Ўзбек

Швейцария Суперлигаси. Каримов тўлиқ ўйнаган баҳсда «Лугано» «Базел»ни мағлуб этди

Футбол
6 сентябр, 12:42
    15+
Пешқадам йўқотишсиз бормоқда.
Швейцария Суперлигаси. Каримов тўлиқ ўйнаган баҳсда «Лугано» «Базел»ни мағлуб этди
Foto: Lugano

Швейцария чемпионатининг 7-турида пешқадам «Лугано» сафарда «Базел» устидан ғалаба қозонди.

Меҳмонлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов тўлиқ ҳаракат қилди ва 6,7 баллга лойиқ кўрилди.

Йўқотишсиз бораётган ва захирасида бир ўйини бор «Лугано» очколарини 18 тага етказиб, 1-ўринни мустаҳкамлади. «Базел» эса 10 очко билан 5-поғонада қолди.

Швейцария Суперлигаси. 7-тур
Базел — Лугано 1:3

6 сентябр, «Санкт-Якоб Парк»
Голлар: Метиню (47) — Чиминяни (59), Бислими (61), Кендучи (81).
Лугано — фон Баллмос, Пападопулос, Маи, Делкруа, КАРИМОВ, Бислими (Айдин, 90), Гргич, дос Сантос (Кендучи, 79), Чиминяни (Карбоне, 90+1), Штеффен (Пилстром, 79), Монкада (Айети, 63).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • FC Basel 1893 FC Basel 1893
  • FC Lugano FC Lugano
  • Швейсария Суперлигаси Швейсария Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар