Швейцария Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган «Сион» ва «Лугано» жамоалари ўртасидаги бахс якунига етди.
Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. «Лугано» сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Беҳруз Каримов 75-дақиқада захирадан майдонга туширилди. Шунингдек, футболчи 90+1-дақиқада вақтни чўзгани учун сариқ карточка билан жазоланди.
Ушбу ғалабадан сўнг унинг жамоаси 4 та ўйиндан сўнг юз фоизлик натижа қайд этган ҳолда чемпионатда пешқадамлик қилмоқда. «Лугано» навбатдаги ўйинини 3 сентябр куни «Сервет» клубига қарши ўтказади.
Аввалроқ «Лугано»нинг Конференциялар Лигаси гуруҳ босқичига йўлланма олгани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади