Live
6
Ўзбек

«Пахтакор» Абдумажидовни «Брест»га қўйиб юбормади — манба

Футбол
30 август, 06:40
Бу трансферга бош мураббий Камолиддин Тожиев қарши чиққани айтилмоқда.
«Пахтакор» Абдумажидовни «Брест»га қўйиб юбормади — манба
Фото: FC Pakhtakor

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ҳимоячи Муҳаммадрасул Абдумажидовни Франциянинг «Брест» жамоасига қўйиб юбормади. Бу ҳақда журналист Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.

«Пахтакор» Абдумажидовни Франциянинг «Брест» клубига қўйиб юбормади. Бу трансферга бош мураббий Камолиддин Тожиев қарши чиқибди.

Бунгача ҳеч қачон Суперлигадан Топ-5 чемпионатига тўғридан-тўғри футболчи трансфер бўлмаган эди», — дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, айни вақтда «Брест» Лига 1 турнир жадвалида 2 та ўйиндан сўнг 2 очко билан 10-поғонани банд этиб турибди. Ўтган мавсумда жамоа 39 очко тўплаган ҳолда 12-ўриндан жой олганди.

Аввалроқ «Навбаҳор» «Пахтакор» собиқ ҳимоячиси Муҳаммадқодир Ҳамралиевнинг трансферини эълон қилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Пахтакор Пахтакор
  • Брест Брест
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

25+ изоҳ +5 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар