Live
11
Ўзбек

Тодибо «Вест Ҳэм»дан «Ланс»га ўтишга яқин

Футбол
30 август, 10:22
Франциялик ҳимоячи янги мавсумни Лига 1 клубида ижара асосида ўтказади.
Тодибо «Вест Ҳэм»дан «Ланс»га ўтишга яқин
Foto: Getty Images

«Вест Ҳэм Юнайтед» ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо «Ланс»га ўтишга яқин. Бу ҳақда RMC Sport хабар берди.

Манбага кўра, клублар футболчини сотиб олиш ҳуқуқисиз ижара асосида ўтказиш бўйича келишувга эришган. Тодибо трансфер олдидан «Ланс» учун тиббий кўрикдан ўтмоқда.

Аввалроқ ҳимоячига «Марсел» ҳам қизиқиш билдирган, бироқ Прованс клуби молиявий муаммолар сабаб трансферни амалга ошира олмаган.

Тодибо ўтган мавсумда барча турнирларда 25 та баҳсда майдонга тушди. Тransfermarkt унинг бозор қийматини 22 млн еврога баҳоламоқда.

29 ёшли футболчи фаолияти давомида «Тулуза», «Барселона», «Шалке-04», «Бенфика» ва «Ницца» клублари сафида ҳам ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, «Ланс» ўтган мавсум Лига 1да иккинчи ўринни эгаллаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ланс Ланс
  • Вест Ҳэм Вест Ҳэм
Бугунги янгиликлар