Live
11
Ўзбек

Ўзбекистон кубоги. «Сўғдиёна» «Жайхун»ни мағлуб этиб, чоракфиналга чиқди

Футбол
30 август, 10:52
«Сўғдиёна» 1/8 финал баҳсида «Жайхун»ни 2:0 ҳисобида таслим этди.
Ўзбекистон кубоги. «Сўғдиёна» «Жайхун»ни мағлуб этиб, чоракфиналга чиқди
Foto: So'g'diyona FK
30.08.2026 FT Ўзбекистон Кубоги Сўғдиёна Сўғдиёна 2 : 0 Жайхун Жайхун

Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал босқичида «Сўғдиёна» ва «Жайхун» жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Зоминдаги «Зомин» стадионида ўтказилган беллашувда «Сўғдиёна» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Филип Иванович 33-дақиқада Петар Мичиннинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди. 89-дақиқада эса Абдулазизхон Абдурашидов «Сўғдиёна»нинг иккинчи голини киритди.

Шу тариқа, «Сўғдиёна» Ўзбекистон кубогининг чоракфинал босқичига йўл олди.

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал
Сўғдиёна - Жайхун 2:0
Голлар:
Филип Иванович 33, Абдулазизхон Абдурашидов 89

Сўғдиёна: Милан Митрович, Беҳруз Жуматов, Петар Мичин, Зенан Займович (Сардор Ҳошимов, 84), Жавоҳир Қаҳрамонов, Филип Иванович, Люпчо Дориев, Хондамир Мустафоқулов (Абдулазизхон Абдурашидов, 46), Забиҳилло Ўринбоев (Оллоберган Каримов, 46), Самандаржон Мавлонқулов (Жамшид Болтабоев, 56), Нодир Сойибов.
Жайхун: Хўжамберди Шоназаров, Асадбек Мустафоқулов, Сардорбек Хидирбоев (Умиджон Карилов, 46), Асадбек Эсемуратов, Рашид Аразов, Мийрибек Қалмурзаев, Ағабек Ибраимов (Баҳодир Султамуратов, 87), Жасурбек Отажонов, Абдусалом Нуриддинов, Шукуржон Рустамжонов, Асадбек Жўрақулов.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сўғдиёна Сўғдиёна
  • Жайхун Жайхун
  • Ўзбекистон Кубоги Ўзбекистон Кубоги
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар