Live
12
Ўзбек

«Абдумажидов бўйича юборилган таклиф клубимизни қониқтирмади» — «Пахтакор» расмий баёнот берди

Футбол
30 август, 11:35
Жамоа ушбу трансфер бўйича таклифни фақат қишда кўриб чиқиш имкони борлигини маълум қилди.
«Абдумажидов бўйича юборилган таклиф клубимизни қониқтирмади» — «Пахтакор» расмий баёнот берди
Фото: FC Pakhtakor

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Муҳаммадрасул Абдумажидовнинг «Брест»га қўйиб юборилмагани ҳақидаги хабарлар бўйича расмий баёнот берди.

«Бугун кўп ОАВ ва блогларда жамоамиз ҳимоячиси Муҳаммадрасул Абдумажидовнинг Франция клубига ўтиши масаласи бўйича фикрлар билдирилди. Бунга клуб расмий муносабатини билдиради.

«Пахтакор» футбол клубига бошқа хориж клубидан расмий таклиф юборилган хат келиб тушмади. Фақат футболчининг агенти француз клуби ёзган тақдим этди (сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара). Бироқ бу таклиф клубимизни қониқтирмади.

«Пахтакор» жамоасидаги ҳар бир футболчининг ўзига яраша обрўси бор ва биз ўйинчилар учун билдирилган яхши таклифларни кўриб чиқишга тайёрмиз. Қолаверса, Ўзбекистонда трансфер даври ёпилган.

Жамоа мавсумнинг муҳим палласида турибди ва футболчининг ўрнини тўлдириш имкониятига эга эмас. Ҳар мавсум олдидан мураббийлар штаби олдига жиддий вазифалар қўйилади ва бу йил ҳам шундан мустасно эмас.

Футболчилар ўтиши ва трансферлари бўйича қарорлар мураббийлар штаби томонидан вазифалардан келиб чиқиб, жамоа манфаати асосида қабул қилинади. «Пахтакор»ни олдинда Элит Чемпионлар Лигаси кутмоқда. Ушбу мусобақада жамоанинг вазифаси муносиб иштирок этишдан иборат.

Шу сабабли айни пайтда асосий мақсадимиз жамоа таркибини кучайтиришдан иборат, уни кучсизлантириш эмас.

Агар таклиф вақтлироқ келиб тушганда уни батафсил муҳокама қилиш мумкин эди. Ёзги трансферлар пайтида икки нафар марказий ҳимоячи бошқа клубларга қўйиб юборилди.

Шу туфайли ушбу трансфер бўйича таклифни фақат қишда кўриб чиқиш имкони борлигини клубимиз маълум қилади», — дейилади хабарда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Пахтакор Пахтакор
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар