Live
11
Ўзбек

«Ювентус» Талиафикони ҳимояни кучайтириш учун кўриб чиқмоқда

Футбол
30 август, 10:35
Турин клуби аргентиналик ҳимоячини трансфер ойнасининг сўнгги соатларида таркибга қўшиб олмоқчи.
«Ювентус» Талиафикони ҳимояни кучайтириш учун кўриб чиқмоқда
Foto: Getty Images

«Ювентус» «Лион» чап қанот ҳимоячиси Николас Талиафикони трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.

Турин клуби трансфер ойнаси ёпилишидан олдин ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи. Бироқ аввал Хуан Кабал билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиши керак. Колумбиялик футболчига «Аталанта» қизиқиш билдирмоқда.

33 ёшли Талиафико юқори савиядаги баҳсларда катта тажрибага эга. Аргентиналик футболчи фаолияти давомида «Аякс», «Банфиелд», «Индепендиенте» ва «Мурсия» клубларида ҳам тўп тепган. У Аргентина миллий жамоаси сафида 2022 йилги жаҳон чемпиони бўлган.

Тransfermarkt Талиафиконинг бозор қийматини 4 млн еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Ювентус Ювентус
Бугунги янгиликлар