Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумкор яримҳимоячи Итан Нванерининг «Милан»га ўтиши бўйича музокараларни рад этди. Бу ҳақда Calciomercato хабар берди.
«Милан» 19 ёшли футболчини мавсум охиригача ижара асосида таркибига қўшиб олишни, шунингдек, уни кейинчалик сотиб олиш имкониятига эга бўлишни истаган. Бироқ «Арсенал» таклифни дарҳол рад этган.
Лондон клуби истиқболли инглиз футболчиси билан хайрлашиш вариантини ҳозирча кўриб чиқмаяпти. Эҳтимол, Нванери фақат сотиб олиш бандисиз ижара асосида бошқа жамоага қўйиб юборилиши мумкин.
Нванери АПЛнинг 1-турида «Ковентри»га қарши баҳсда захира ўриндиғида қолди. У ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини «Марсел»да ижара асосида ўтказган эди.