«Марсел» яримҳимоячиси Квинтен Тимбер «Кристал Пэлас»га ўтиш бўйича шахсий шартларни келишиб олди. Бу ҳақда GFFN хабар берди.
Томонлар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда. Эндиликда «Кристал Пэлас» футболчининг трансфери учун «Марсел» билан келишувга эришиши керак.
«Марсел» ёз давомида молиявий муаммолар сабаб футболчиларини сотишга мажбур бўлди. Трансфер ойнасининг сўнгги кунларида клуб бир нечта футболчи билан хайрлашиш арафасида турибди.
Тимбер январ ойида «Марсел» сафига қўшилган. У ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида жамоа таркибида 16 та баҳс ўтказди. Бош мураббий Бруно Женесио футболчини жамоада сақлаб қолишни истаган, бироқ клубнинг молиявий ҳолати талаб юқори бўлган футболчиларни ушлаб қолиш имконини бермаяпти.
Трансфер суммаси бўйича ҳали келишувга эришилмаган. Тransfermarkt футболчининг бозор қийматини 25 млн еврога баҳоламоқда.