Бугун
38
Ўзбек

«МЮ» Митчелл учун асосий даъвогарга айланди

Футбол
21 октябр, 08:08
Англиялик 27 ёшли футболчининг «Кристал Пэлас» билан шартномаси мавсум охирида якунланади.
 «МЮ» Митчелл учун асосий даъвогарга айланди
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» клуби «Кристал Пэлас» ҳимоячиси Тайрик Митчеллни ўз сафига қўшишни мақсад қилмоқда. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар берди.

Маълумот учун, англиялик 27 ёшли футболчининг «Кристал Пэлас» билан шартномаси мавсум охирида якунланади. Шу сабабли у Англия Премер-лигасининг бир қатор топ клублари қизиқиш доирасига тушган. Улар сафида «қизил иблислар» асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда. Манкунианликлар Митчеллнинг агентлари билан аллақачон музокара ўтказган. Эҳтимолий трансфер борасида гаплашишган.

Манбага кўра, «Кристал Пэлас» ҳимоячини жамоада олиб қолиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Футболчига «Ливерпул» ва «Челси» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Кристал Пэлас Кристал Пэлас
Бугунги янгиликлар