Бугун
38
Ўзбек

Родри «Реал»ни эмас, «Барселона»ни танлаганининг сабаби маълум

Футбол
21 октябр, 08:46
    12
Ёзги трансфер ойнаси даврида яримҳимоячи Мадрид клуби сафига ўтиши мумкин эди.
Родри «Реал»ни эмас, «Барселона»ни танлаганининг сабаби маълум
Фото: Gettyimages

Ёзги трансферлар ойнаси вақтида испаниялик яримҳимоячи Родри Эрнандес «Манчестер Сити» клубидан «Реал»га кўчиб ўтиши мумкин эди, бироқ якунда «Барселона» билан шартнома имзолади.

Diario SPORT нашри хабарига кўра, Родри Мадриднинг «Реал» клуби билан келишиб олган, аммо сўнгги паллада «қаймоқранглилар» битимнинг молиявий масалаларини қайта кўриб чиқишга қарор қилган, бу эса футболчининг ҳафсаласини пир қилган. Бу маълумотдан хабар топган «Барселона» дарҳол Родри билан алоқага чиққан. Натижада, томонлар барча деталларни келишиб олиб, кейинроқ зарур ҳужжатларни имзолаган. Таъкидланишича, «кўк-анорранглилар» устози Ханс-Дитер Флик узоқ ўйлаб ўтирмай, бу трансферга розилик билдирган.

Маълумот учун, 30 ёшли Родри Эрнандес «Барселона» сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

12 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар