«ПСЖ» клуби ўзининг расмий сайтида «Барселона»га қарши ўйинда жароҳат олган Хвича Кварахцелиянинг ҳолати ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, грузиялик футболчининг ўнг тиззасидаги хочсимон пайлари узилиб кетган. У тез орада жарроҳлик амалиётини ўтказишга мажбур бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Кварацхелия «Барселона» ҳимоячиси Хави Эспарт билан тўқнашувдан кейин газонга ноқулай ҳолатда йиқилди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди. Шунга қарамай, футболчи 59-дақиқада захирага олинганди.
«Кеча «Барселона»га қарши ўйинда тиззасининг олдинги хочсимон боғлами ёрилган Хвича Кварацкхелия яқин кунларда жарроҳлик амалиётидан ўтади. Чап сонидан жароҳат олган Усмон Дембеле келгуси ҳафтадан даволаниш жараёнини бошлайди. Ўнг оёғи жароҳатланган Маркиньос ҳам келгуси ҳафтадан бошлаб шифокорлар назорати остида муолажалар олади», дейилади клуб баёнотда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади