«ПСЖ» ҳимоячиси Ашраф Ҳакими Чемпионлар лигаси 3-туринадни ўрин олган «Барселона»га (4:2) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Биз дунёнинг энг кучли рақибларидан бирига қарши ўйнадик, аммо жамоамиз шунчаки ақлбовар қилмас даражада ажойиб. Ўз олдимизга қандай катта мақсадлар қўйганимизни яна бир бор кўрсатдик.
Бундай савиядаги жамоага қарши майдонга тушганингда, чемпион айнан биз эканимизни ва ғалаба қозонишда давом этмоқчи эканимизни исботлашни хоҳлайсан. Биз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири, ҳатто энг яхшиси эканимизни кўрсатмоқчимиз.
Бу мавсумдаги мақсадимиз — ғалаба қозонишда давом этиш. Мураббийимиз ҳар куни эришилган натижалар билан чекланиб қолмаслигимиз учун бизни олдинга ундайди», — дея Ҳакимининг сўзларидан келтиради CBS Sports нашри.